Газета ҳақида

“Миллий тикланиш” газетаси ҳақида
МАЪЛУМОТ

Газета муассиси: Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси.

Чоп этила бошлаган вақти: газетанинг биринчи сони 2008 йил 30 октябрь куни чиққан.

Газетанинг ижодий йўналиши: Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг матбуот нашри — “Миллий тикланиш” газетаси, энг аввало, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларидан, партиянинг сиёсатидан келиб чиқиб ўз мафкуравий-ижодий йўналишини белгилади. ЎзМТДПнинг Дастурида белгиланган сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасидаги фаолияти ва вазифаларини газета саҳифаларида кенг ва таҳлилий-танқидий руҳда ёритишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бунда миллий тикланиш ғояси етакчи ўринда туради, унинг мазмун-моҳияти амалий ишлар, ҳаётий мисоллар воситасида очиб берилади.

Партиянинг барча бўғиндаги ташкилотлари, унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги гуруҳлари фаолияти таҳририятнинг доимий диққат марказида бўлади.

Газета  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, мамлакатимиз парламенти томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва уларнинг ижроси, Ватанимизда кечаётган сиёсий жараёнлар, одамларнинг онг-тафаккурида кечаётган ўзгаришлар теран таҳлил қилинган, жиддий ва таъсирчан материалларга ўз саҳифасидан кенг жой ажратади.

Муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлар, шунингдек, энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва халқаро масалалар бўйича ЎзМТДП позициясини мунтазам ёритиб боради.

Мамлакатимизда барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишлари, таълим, фан, маданият, маънавият, туризм ва спорт соҳаларидаги ютуқ ва муаммолар, умуман, Ўзбекистоннинг миллий тикланишига хизмат қилаётган барча соҳа таҳририятнинг доимий эътиборида бўлади.

Шундан келиб чиқиб, “Сиёсат”, “Партия ҳаёти”, “Депутатлик бирлашмалари”, “Ижтимоий-сиёсий ҳаёт”, “ЎзМТДП позицияси”, “Маънавият”, “Жараён”, “Нигоҳ”, “Халқаро ҳаёт”, “Кўзгу” сингари саҳифаларга, “Фракциялараро мунозара”, “Фракция позицияси”, “Депутат фикри”, “Депутат сўрови — халқ сўрови”, “ЎзМТДП ташкилотларида”, “БПТ — бош таянчимиз”, “Парламент — демократия мактаби”, “Юзма-юз”, “Очиқ мулоқот” сингари ва бошқа бир қатор рукнларга эга.

Газетанинг даврийлиги: ҳафтада бир марта (чоршанба куни).
Газетанинг ҳажми: А-2 форматда, 8-бет. Биринчи ва саккизинчи бетлар рангли.
Газетанинг тили: ўзбек
Газетани молиялаштириш манбалари: обуна, сотув, реклама, ҳомийлик ва муассис ажратаётган моддий ёрдам маблағлари.
Газетанинг интернетдаги веб-сайти: http://milliytiklanish.uz/
Таҳририят манзили: Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 1-тор кўча, 2-уй.
Телефонлар: 234-69-55, 234-86-41, 234-87-74.