Раҳбарият

 Норбоев Беҳзод Алламурадович 

“Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррири.

1969 йил 1 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган.

 

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий, 1993 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаган. Ихтисослиги – журналист. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида мухбирликдан бошлаган.

Кейинчалик турли марказий нашрларда мухбир, бўлим мудири вазифаларида ишлаган. 1999-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида консультант, 2001-2007 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Республика ахбороти таҳририяти етакчи шарҳловчиси, бўлим мудири, Бош директор ёрдамчиси, 2007 йилдан Агентлик котибияти мудири лавозимларида фаолият юритган.

2014 йилдан ҳозирги вақтгача “Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.


 

 Худоёров Исмат Нусратуллаевич 

“Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррири ўринбосари.

1964 йил 14 майда Тожикистон Республикасининг Ҳисор туманида туғилган.

 

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1985 йилда Хўжанд давлат педагогика институти (ҳозирги Хўжанд давлат университети) тарих-филология факультетининг  ўзбек тили ва адабиёти йўналишини тамомлаган. Ихтисослиги – ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси аъзоси.

Журналистлик фаолиятини 1988 йилдан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида муҳаррирликдан бошлаган. 1991-2002 йилларда “Халқ сўзи” газетасида мухбир, бўлим мудири, масъул котиб вазифаларида ишлаган. 2003-2007 йилларда “Ҳуррият” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифасини бажарувчи, 2007-2008 йилларда “Фидокор” газетасида бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилдан ҳозирги вақтгача “Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.