Денгиз сигирининг суяги топилди

0
18

Россия Федерациясининг Командор оролларида сўнгги 40 йил ичида илк марта буткул қирилиб кетган Стеллер денгиз сигирининг скелети топилди. Бу ҳақда РАТА-ТАСС хабар тарқатган.

Унга қўриқхона илмий ходими Марина Шитова орол соҳилларида ўтказган навбатдаги қидирув ишлари пайтида дуч келган. Скелет денгиз шағали ва қум остида — 70 сантиметр чуқурликдан қазиб олинган. Бундан аввал денгиз сигирининг деярли бутун скелети 1987 йилда Беринг оролидан топилган эди.

Скелетнинг умумий узунлиги — 5,2 метр. Бироқ сақланиб қолинмаган қисми ҳам ҳисобга олинса, унинг узунлиги олти метрдан зиёд бўлганини тахмин қилиш мумкин. Мазкур топилма Камчаткадаги Командор қўриқхонасининг сайёҳлик марказига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 1741 йилда Командор ороллари кашф қилинган пайтда Стеллер денгиз сигири фақат мазкур ҳудудда сақланиб қолгани аниқланган эди.  Айрим маълумотларга кўра, унинг узунлиги 10 метр, оғирлиги беш тоннани ташкил этган. Ҳайвонни ўз кўзи билан кўрган ва тасвирлаб берган ягона тадқиқотчи немис шифокори Георг Стеллер бўлган. Шу боис денгиз сигири унинг номи билан аталган. Бироқ орадан 27 йил ўтиб, у буткул қирилиб кетган.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг