Автомобиль- “трансформер”

0
3

“Four Link Systems” компанияси муҳандислари “Earth-1” номли трансформер кўринишидаги илк электр автомобилни ишлаб чиқарди, дейилади “dailytechinfo.org” сайтида.

Автомобиль дизайнини рассом Кунио Окавара тайёрлади. Электрокар шаклини ўзгартирувчи каркасдан ясалган. Автомобиль ихчам кўринишда ишланди. Бироқ машина букилиш ва кенгайиш хусусиятига эга. Машина кенгайганида узунлиги ва тезлиги ошади. Унинг бир кўринишдан иккинчисига “трансформация”си машина салонида жойлашган махсус манипулятор ёрдамида амалга оширилади. Бундай турдаги машиналарни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган деталлар бозорларда мавжуд бўлмагани боис муҳандислар уларни нолдан ясашига тўғри келди.

Ҳозирда “Earth-1” устида сўнгги синовлар ўтказилмоқда. Шундан сўнг у оммавий равишда ишлаб чиқарилади. Машинанинг нархи 70 минг долларга баҳоланмоқда.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг