Бухоронинг қадимий талипоч дарвозаси нега қаровсиз?

0
2

Тарихий маълумотларга кўра, қадимда Бухоронинг 12 дарвозаси бўлган. Улардан бири Талипоч дарвозаси 1557-1598 йилларда Абдуллахон II томонидан қурилган бўлиб, Чорбакр, Жондор, Хоразм орқали Буюк ипак йўлининг шимоли-ғарбий томонига олиб чиққан. Дарвоза 1960 йилда уста Аминжон Саломов ва 2005 йилда меъмор Туйғун Бобоев томонидан қайта таъмирланган.

Аждодларимиздан мерос тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда ушбу қадимий объект негадир қоровсизликдан хароба ҳолга келиб қолган, атрофи чиқинди билан тўлган. Мозийдан сўзловчи ушбу ёдгорлик наҳотки мутасаддилар эътиборидан четда бўлса?

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг