Панда шаклидаги электростанция

0
4

Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида панда шаклидаги қуввати 50 мегаватт бўлган қуёш электрстанцияси қурилди. Бу ҳақда “korrespondent.net” хабар тарқатган.

“Panda Green Energy”  компанияси вакилларининг айтишича, электростанциянинг ноодатий кўриниши ёш хитойликларни илҳомлантириш, уларни қуёш энергиясидан фойдаланиш масаласига қизиқтириш, шунингдек, сайёҳларни жалб қилиш имконини беради.

Лойиҳа БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Компания панда шаклидаги электростанцияларни Марказий ва Жануби-шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қуришга умид қилмоқда. Бундан ташқари, компания коала, каркидон каби жониворлар шаклидаги лойиҳаларни ҳам ишлаб чиққан.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг