Президент мурожаатномаси партия ташкилотларида ўрганилмоқда

0
20

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси янги воқелик, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш билан бирга, халқимиз онги-қалбида ҳам туб бурилиш ясай олгани билан аҳамиятлидир.

Бу жиҳатлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгашининг мазкур Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан ўтказган семинарида ҳам бот-бот таъкидланди. Унда партия вилоят ва туман кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгашларга ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, партия фаоллари ва
оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Партия вилоят кенгаши раиси
Саиджон Ҳамроев мамлакатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасида   барча соҳа ва йўналишлар бўйича ўртага ташланган масалалр Ватанимиз  келажагига дахлдорлиги билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмагани, бу эзгу мақсадлар “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётбахш ғояга асосланишини қайд этди. Мурожаатномада барча соҳа қатори туризмни ривожлантириш борасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши белгилангани  давлатимиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Юртбошимиз таклифи билан 2018 йилга мамлакатимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб ном берилди. Бу тадбиркорликни, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни эркин ривожлантириш, бу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбари қонун лойиҳаларини қабул қилишда аҳолининг ҳамда жойлардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини олиш орқали самарали мулоқот ва муҳокама тизимини яратиш лозимлигини таъкидлади. Табиийки, амалдаги қонунлар халқ манфаатини таъминлашга хизмат қилсагина, мамлакатда юксалиш, ривожланиш бўлади. Халқ фикрини, таклифини, муаммоларини ўрганиш орқали қабул қилинган қонунлар, албатта, юрт равнақига хизмат қилади.

Семинарда партия вакиллари ҳамда депутатлар Мурожаатнома мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ва унда белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Партия ташкилотлари ҳамда гуруҳлари зиммасидаги вазифалардан келиб чиқиб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Шуҳрат ҲАЙДАРОВ,
ЎзМТДП Ғиждувон туман кенгаши раиси,
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати:

— Давлатимиз раҳбарининг парламент аъзоларига Мурожаатномасини барчамиз катта қизиқиш билан тингладик. Айниқса, унда Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарларидаги муқаддас қадамжолар ва ёдгорликларни зиёрат қилишдан иборат бўлган “кичик ҳаж” дастурини ривож­лантириш ва жадаллаштириш, бунда ички туризм соҳасидаги катта имкониятларни тўлиқ ишга солиш лозимлиги борасида билдирилган таклифлар кўнгилдаги гап бўлди. Хусусан, Бухородаги машҳур “етти пир” зиёратини адо этишни нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами чин дилдан истайди. Бугун вилоятда бу борада муайян тизим, аниқ маршрут ишлаб чиқилган, бироқ мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришимиз лозим. Мурожаатномада билдирилган таклиф ва  илгари сурилган ғоялар ҳар биримиздан эртанги кунга бефарқ бўлмаслик, дахлдорлик туйғуси билан яшаш, юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади.

Ҳасан АБДУЛҲУСЕЙНОВ,
ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши
етакчи мутахассиси

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг