Эзгу ишга, эзгу сўзга бахшида умр

0
13

Устоз журналист, олим, публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Сайди Умиров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган. Серқирра меҳнат ва ижодий фаолияти давомида “Санъатнинг сеҳрли калити”, “Даъваткор сўз”, “Солланиб оқаётган дарё”, “Толибнома”, “Зиёбахш умр саҳифалари” (ҳаммуаллифликда), “Дорилфунунлар тақдиримда”, “Маънавият мулкига саёҳат”, “Сеҳрли ва меҳрли сўз” каби кўплаб китоблари нашр этилган, 500 га яқин илмий, публицистик мақола, очерк ва эсселар муаллифи.

Эзгу ишга, эзгу сўзга умрини бахшида қилган Сайди Умировнинг ҳаёт ва ижод йўли худди ўзи каби эркин, самимий кечмоқда. Буюк мўъжиза – СЎЗнинг залворию қудратини, масъулиятини юракдан ҳис этиб, уни авайлаб, эъзозлаб, эҳтиёт қилиб яшамоқда ва кўплаб шогирдларига ана шу фазилатни сингдиришга интилмоқда. Шоир Эшқобил Шукур айтганидек, самимиятга самимиятдан дарс бериб, кўнглидаги болалик билан ҳаётни (борлиқни) ҳимоя қилиб келмоқда.

Тадбирда Сайди Умировга эсдалик совғалар топширилди, шоирлар томонидан шеърлар ўқилди.

Байрам АЙТМУРОДОВ,
ЎзА

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг