Самимий қутловлар

0
7

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Наврўз байрами арафасида Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Сўнгги йилларда Хитой – Ўзбекистон муносабатлари янги стратегик даражага кўтарилди, бу мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталарига янги ҳаётий куч бағишлади. “Бир макон – бир йўл” қўшма лойиҳаси доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик изчил тараққий этмоқда, халқаро ва минтақавий масалалардаги ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши халқларимиз учун фойдали бўлмоқда. Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишим ва Сиз билан дўстликни юксак қадрлашимни яна бир бор таъкидлашга ижозат бергайсиз.

Си Цзиньпин,
 
Хитой Халқ Республикаси Раиси

 

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент, азиз қардошим!

Ўлкаларимиз ўртасидаги қадим дўстлик, қардошлик, бирдамлик ва ҳамкорликни ўзида мужассам этиб, келажак авлодларга етказган Наврўз байрами муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ҳамда дўст ва қардош ўзбек халқини турк халқи ва шахсан ўз номимдан энг самимий тилакларим ила табриклайман.

Ҳурмат билан,
 
Режеп Таййип Эрдоған,
Туркия Республикаси Президенти

 

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Уйғониш, яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўз айёми муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва муштарак маънавий қадриятларга асосланган кўп томонлама муносабатлар халқларимиз манфаатлари йўлида янада жадал ривожланишига ишончим комил.

 
Ҳурмат билан,
 
Нурсултон Назарбоев,
Қозоғистон Республикаси Президенти

 

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни ҳамда Сизнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон халқини баҳор айёми – Наврўз билан самимий муборакбод этаман.

Наврўзни нишонлаш халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик анъанавий дўстлик, яхши қўшнилик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ишонч ва англашув тамойилларига асосланган муносабатлар халқларимиз манфаатлари йўлида бундан буён ҳам ривожланиб боришига ишонч билдиришга ижозат бергайсиз.

 
Эҳтиром ила,
 
Сооранбай Жээнбеков,
Қирғизистон Республикаси Президенти

 

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни ва биродар Ўзбекистон халқини баҳор ва уйғониш айёми – халқаро Наврўз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Умид қиламанки, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари бундан буён ҳам Наврўзнинг ҳаётбахш ғояларидан илҳомланиб, изчил тараққий этиб боради.

Ҳурмат билан,
 
Имомали Раҳмон,
Тожикистон Республикаси Президенти

 

* * *


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Қадрли биродарим!

Халқаро Наврўз айёми муносабати билан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни изҳор этиш, фаровонлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.

Бир неча минг йиллик тарихга эга Наврўз байрами меҳмондўстлик, яхши қўшнилик анъаналари бардавомлиги ва улуғ инсонийлик тамойилларини мужассам этган халқларимизнинг маънавий ва маданий бойлиги ҳисобланади.

Чуқур ҳурмат ила,
 
Гурбангули Бердимуҳамедов,
Туркманистон Президенти

 

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ўзим ва Озарбайжон халқи номидан Сизни ва Ўзбекистон халқини миллий ва маданий-маърифий қадриятларимизни ўзида мужассам этган Наврўз байрами билан самимий қутлайман.

Халқларимиз иродаси билан биз бундан буён ҳам Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини биргаликда мустаҳкамлаб боришимизга ишонч билдиришга ижозат бергайсиз.

Ҳурмат билан,
 
Илҳом Алиев,
Озарбайжон Республикаси Президенти

 

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Халқаро Наврўз байрами кириб келиши муносабати билан Афғонистон халқи номидан Сиз, Жаноби Олийлари ва биродар Ўзбекистон халқига ўзимнинг энг самимий табрикларимни изҳор этаман.

Муштарак байрамимиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларнинг кенгайишига ишонч билдираман.

Муҳаммад Ашраф Ғани,
 
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти

 

* * *

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ворис шаҳзодаси,
Бош вазирининг ўринбосари,
мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд

Индонезия Президенти Жоко Вадодо

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос

БАА вице-президенти, Бош вазири,

Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактум

Афғонистон ижро ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозода табрик йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номига Наврўз муносабати билан самимий табриклар келиши давом этмоқда.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг