Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси

0
65

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини тинглаб, ўтган даврда, хусусан, сўнгги бир йил мобайнида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар, халқ фаровонлиги йўлидаги амалий ишлардан фахр-ифтихор туйдик. Олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатларда Бош қомусимиз пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани унинг пухта, пишиқ ва ҳаётий эканлигини яна бир карра тасдиқлади.    

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган қоида ва меъёрлар асосида тараққиёт сари қаратилган саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда, барча соҳадаги ҳуқуқ ва ваколатлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари, ҳаётий эҳтиёж ва қарашлари ўз вақтида, замон талаби даражасида таъминланаётир. Жумладан, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар масаласига ўтаётган йил давомида алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор муҳим ва долзарб ишлар амалга оширилди. “Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ”, деди давлатимиз раҳбари ўз маърузасида.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон аҳолисининг
60 фоизидан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиши, юртимиз эртаси уларнинг бугун қандай инсон бўлиб улғаяётгани билан чамбарчас боғлиқлиги ёш авлод вакилларига жиддий эътибор қаратишни талаб этади. 2017 йил
30 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани ва ушбу сана ёшлар куни сифатида белгилангани, юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш бўйича қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани эътиборга молик. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида навқирон авлод вакиллари билан юзма-юз мулоқот ва учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўрганилаётир, ёшлар камолоти масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёшларимизда фаол ҳаётий нуқтаи назар,  аниқ бир мақсадга интилувчанлик изчил шаклланиб бораётир. Бироқ бугунги глобаллашув даври фарзандларимизни турли салбий таъсир ва оқимлардан асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришни тақозо этади. Президентимиз маърузасида қайд этилганидек, ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик моҳиятини, маърифий исломни болаларимиз онгига сингдириш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий  халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент шаҳрида эса Ислом цивилизацияси маркази барпо этилаётир. Бу ёшларимизнинг буюк аждодларимиз қандай улуғ ишларни амалга оширгани ҳақида чуқур билим ва тасаввурга эга бўлишларига хизмат қилади. Уларнинг қалбида бой тарихимиз, маданий меросимиз билан фахрланиш туйғуси камол топади, ислом динининг ҳақиқий маърифатпарвар, эзгу дин эканлиги ҳақида зарур билимларга эга бўладилар.

Ёшлар сиёсатига оид ишларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам фаол иштирок этишга интилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 июлда парламент аъзолари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар олдига қўйилган устувор вазифалар, хусусан, ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятимизни янада жонлантириш бўйича илгари сурилган ғоя ва таклифлар ЎзМТДП фаоллари ва депутатларининг доимий эътиборида бўлиб келаётир. Ёшлар вакиллари билан юзма-юз мулоқот ва учрашувлар давомида уларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинлик­лари, ваколатлари янада кенг тушунтирилиб, йигит-қизларни яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишга, ўз шахсий фаолиятини йўлга қўйишга даъват қилинмоқда. Айниқса, уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш борасида партия ташкилотлари вакиллари ҳамда депутатлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, жойларда тушунтириш-тарғибот ишлари мунтазам олиб борилаяпти. Уларни иш билан таъминлаш, ўқиш ва фойдали машғулотларга кенг жалб этиш, йигит-қизларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддилар билан биргаликда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Партиямизнинг биргина “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида шу пайтга қадар икки мингдан ортиқ ёшларнинг қўшимча бепул таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига. Уларнинг эллик фоизини уюшмаган ¸шлар ташкил этади. Бундан ташқари, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида жойларда икки мингдан ортиқ хонадонга кирилиб, уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилинди. Уларнинг уч юздан ортиғи ишга жойлашишига кўмаклашилди. Мазкур йўналишдаги ишларимиз изчил давом эттирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ёшларга қулай шарт-шароит яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида Бош қомусимиз асосида мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлар бугун кенг қулоч ёйиб, ёшларни янги марралар сари руҳлантираётгани эътиборга молик. Президентимиз маърузасидан келиб чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил давом эттиришда партия ташкилотларимиз ҳамда депутатлик бирлашмаларимиз фаол иш олиб боради.

Феруза МУҲАММАДЖОНОВА,
ЎзМТДП Марказий кенгаши
раиси ўринбосари

* *

Адолатли, инсонпарвар ва демократик тамойиллар асосида ишлаб чиқилган, жамият эҳтиёжлари ҳамда давр талабларига мос келадиган Конституциямиз ҳар бир фуқаро, ҳар бир соҳа вакили учун энг олий қадрият ва муқаддас ҳаётий мезон ҳисобланади. Бу йил Бош қомусимиз қабул қилинганига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан юртимизда мазкур байрам кенг нишонланмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 7 декабрь куни Конс­титуциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги  маърузаси моҳият эътибори ва таҳлил кўламига кўра муҳим тарихий ҳужжатлар сирасига киради.  Унда қайд этилганидек. йигирма беш йил — тарих учун бир лаҳза, холос. Аммо шу қисқа даврда мамлакатимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси сифатида эркин, озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимиз ўз маърузасида “биз Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак. Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур”, деб алоҳида таъкидлади. Бу борада ҳар томонлама чуқур ўйланиб, пухта ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси конституциявий нормаларни, жамият ҳаётининг барча соҳасидаги тизимли ислоҳотларни амалга оширишнинг “йўл харитаси”га айланди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида 20 дан ортиқ қонун ва 700 дан зиёд қонунос­ти ҳужжати қабул қилингани ушбу ислоҳотлар изчил ва самарали амалга ошаётганидан далолат беради. Давлатимиз раҳбари ўз сўзида юртимизда эришилаётган ютуқларга ҳам тўхталиб, бугунги кунда мамлакатимизнинг янги қиёфаси шаклланаётганига урғу берди. Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, инсон манфаатларининг том маънода устувор бўлишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда.

Ҳокимиятнинг вакиллик органлари — парламент, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва аҳамияти тубдан ўзгариб, Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилмоқда, парламент ва жамоатчилик назорати институтлари мустаҳкамланмоқда.

Давлатимиз раҳбари маърузасида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қабул қилинган янги қонун хусусида тўхталиб, ушбу қонун фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини янада оширишга қаратилгани таъкидланди. Эндиликда фуқаролар ҳар қандай давлат органи, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳуқуқий ахборотни ҳеч қандай чекловсиз олиши кафолатланади.

Шунингдек, маърузада қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада том маънодаги халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “Жамиятимизда “Қонун ва адолат — устувор, жиноятга жазо — муқаррар” деган принципни қарор топтириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, деди давлатимиз раҳбари. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилингани, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги тизими яратилгани ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбари мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, халқимизни фаровон ҳа¸тини таъминлаш бўйича олдимизда турган муҳим вазифалар, саккиз йўналишдан иборат устувор масалаларни белгилаб берди.  Президентимизнинг мазкур тарихий маърузасида тилга олинган турли йўналишдаги ҳар бир муаммо ва масала унинг оқилона ечими билан бирга кўтарилгани ҳар биримиздан келгуси фаолиятимизни “Буюк келажагимиз бугундан бошланади”, деган шиор асосида ташкил этишимизни тақозо этади. Бу вазифаларни амалга оширишда
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг қуйи палатадаги фракцияси аъзолари камарбаста бўлди.

Акмал РАҲМОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси Мудофаа ва
хавфсизлик масалалари
 қўмитаси раиси ўринбосари,
 ЎзМТДП фракцияси аъзоси

* *

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Асосий қонунимиз миллий қадриятларимиз асосига қурилган, ўзида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган жиҳатларини акс эттирган. Бош қомусимиз — истиқлолимиз ва мустақил Ўзбекистоннинг давлат рамзи, ғурур-ифтихори, миллати, дини, тилидан қатъи назар шу заминда истиқомат қилаётган барча учун мустаҳкам ҳимоя, у нафақат бугунги куннинг қомуси, балки эртанги кунимиз, кучли фуқаролик жамиятимиз истиқболини белгилаб берувчи дастуриламал ҳужжатдир.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституцияси қабул қилинганининг
25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида “Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан улуғ”, деган ғоя асосида бетимсол ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Бу амалий ишлар, ўз навбатида, Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари ташкил этилиб, одамларнинг дарди, ўй-ташвишлари тингланаётгани, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилаётгани бунинг яққол тасдиғидир. “Биз халқ ичига кириб бориш, аҳоли билан мулоқот ўрнатиш йўлида биринчи қадам сифатида ҳар бир туман ва шаҳарда Халқ қабулхоналарини ташкил этдик. Улар одамларнинг кўплаб муаммоларини ечишда амалий ёрдам берадиган яхлит тизимга айланди. Бир йилда 1,5 миллионга яқин мурожаат кўриб чиқилди”, деди давлатимиз раҳбари. Дарҳақиқат, ушбу тузилмалар барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг самарали тизимига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда аҳолининг Халқ қабулхоналарига бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Ушбу тузилмаларнинг давлат органлари мансабдор шахслари масъулиятини оширишдаги роли ҳам борган сари янада кўпроқ сезилмоқда.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимида ҳам Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сектор ташкил этилди, ҳудудий партия ташкилотларида худди шу йўналишда ишловчи ходимлар фаолияти йўлга қўйилди. Партия томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ўз самарасини бермоқда. ЎзМТДП фаолиятида жорий этилган мазкур тизим партиянинг жисмоний ва юридик шахс­ларни қабул қилиш ва уларнинг ариза, шикоят ҳамда таклифларини кўриб чиқиш имкониятларини кенгайтириб, аҳолини партияга тобора яқинлаштираётир.

Бу жараёнда фуқароларни қабул қилиш, уларнинг ариза, шикоят ва таклифларини кўриб чиқиш, шу орқали фуқароларнинг конс­титуциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари ҳам аҳоли мурожаатлари асосида жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқда. Шу билан бирга, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан таклиф ва ташаббуслар ҳам шакллантирилаётир.

2018 йилда ҳам партия ташкилотлари ҳамда депутатлар сайловчилар, фуқаролар мурожаатини эътиборсиз қолдирмасдан, халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқиб, электорат манфаатлари ҳимоясини таъминлашга бор куч ва имкониятини сафарбар этади.

          Шоҳида АРИПОВА,
халқ депутатлари Сурхондарё вилоят
Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган
депутат, Сенат аъзоси

* *

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг хоҳиш-иродаси, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини акс эттирган Бош қомусимиз тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаб, келажаги буюк, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда муҳим ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтамоқда. Унда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар фуқароларда фаровон ҳаёт ва эртанги кунга ишончни янада мустаҳкамламоқда. Бугун мамлакатимизда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик Асосий қонунимизда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалдаги ифодасидир.

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ҳаяжон билан тингладик. Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки ўтган бир йил ичида амалга оширилган, амалий натижасига кўра бир неча йиллар самарасига тенг ўзгаришлар барчамизнинг кўз ўнгимиздан ўтди, шу билан бирга, бугуннинг, эртанинг, яқин келгусининг энг муҳим, бир лаҳза бўлсин, эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган вазифалари нималардан иборатлигини тушуниб етдик.

Эътибор беринг: йил давомида қишлоқ жойларда янги намунавий лойиҳалар асосида
24 мингта, шаҳарларда 187 та замонавий кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди, аҳолини марказлаштирилган тармоқлар орқали сув билан таъминлаш мақсадида 218 та лойиҳа амалга оширилди, 350 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Қишлоқ врачлик пунктлари негизида 800 га яқин оилавий поликлиникалар, 400 дан зиёд тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди. Тез тиббий ёрдам хизматчилари 1 минг 260 та махсус транспорт воситаси билан таъминланди. 300 дан ортиқ мактабгача таълим муассасаси таъмирдан чиқарилди.

Бу рақамлар неча минглаб юртдошларимизга муносиб ҳаёт кечириши, соғлиғини тиклаши ва ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун шароит яратилганидан далолат беради.

Кейинги бир йилда Ўзбекистонда асосий
эътибор халқнинг ишончини қозонишга қаратилди. Маърузани тинглар эканман, ахир халқнинг дарди-ю қувончига шерик бўлиш, уларнинг қалбига йўл топиш ва бу йўлда саодатга эришишдан олий мақсад борми инсонга, деган ўй ха¸лимдан ўтди. Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат сифатида сайловчилар, аҳоли билан бевосита мулоқот жараёнида бугун одамларимизнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслиги, ҳаётидан рози бўлиб яшаётгани ва аҳоли ижтимоий ҳимояси учун қилинаётган кенг кўламли ишлардан миннатдорлигини кўриш, кузатиш мумкин. Биргина Қоровулбозор туманида шу йилнинг ўзида 10 та 3 хонали намунавий лойиҳадаги, 1 та 16 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилгани, уларда юзлаб оилалар тинч ва хотиржам, шукроналик билан яшаётгани ҳам фикримизга яққол далил бўла олади. Бу каби ишлар кўлами кириб келаётган йилда ҳам жадал давом этиши, бу жараёнда биз депутатларни ҳам фаол иштирок этишга, аҳолини ўйлантираётган муммолар ечимига қаратилган ишларимизни янги босқичда давом эттиришга бор куч ва имкониятимизни сафарбар қилишга ундайди.

Ўткир ЖУМАЕВ,
халқ депутатлари Қоровулбозор
туман Кенгашига 
ЎзМТДПдан
сайланган депутат

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг