Дастурий маъруза бўлди

0
17

Президентимиз тарихий Мурожаатномасини парламентимиз вакиллари тимсолида бутун халқимизга йўллаб, одамлар эътиборини мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ўзгаришларга қаратди.

Ушбу тарихий аҳамиятга молик ҳужжатни босиб ўтилган йўлни таҳлил этган ҳолда, яқин келажагимиз учун бор имкониятларни ишга солиш, кучларни бирлаштириш, вазифаларни аниқлаштириш, муаммоларни дадил кўтариш, муҳокама этиш ва ижросини таъминлаш бўйича ўзига хос “Йўл харитаси”, деб аташ мумкин.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, қайси соҳа бўлмасин, қайси йўналиш бўлмасин, бизнинг фаолиятимизга асосий баҳони халқимиз беради, бундан буён бошқача бўлмайди. Шу боис 2017 йилга назар ташлар эканмиз, бир йил давомида амалга оширилган асосий ишлар якуни бизни қанчалар қувонтирмасин, буларнинг барчаси дастлабки натижалардир. Биз ўз олдимизга улкан марраларни қўйганмиз. Бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Ягона йўл – демократик йўл.

Президентимиз парламент халқнинг дарди ва муаммоларини ҳал этадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган
“тафаккур маркази” вазифасини бажариши зарурлигини алоҳида қайд этди. Бундан биз депутатлар тегишли хулоса чиқаришимиз керак. Қонун ижодкорлиги жараёнида фаол бўлиш, мамлакат тақдирига дахлдор масалаларда илғор ташаббусларни илгари суриш, масъулиятни ҳис этиши, кечаётган воқеаларга бефарқ бўлмаслик талаб этилади.

Акмал РаҲмонов,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатасининг Мудофаа ва
хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси ўринбосари,
1ЎзМТДП фракцияси аъзоси

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг