Яратилаётган янги имкониятлар янада фидокорона ишлашга ундамоқда

0
26

Билим, иқтидор ва ижодкорликни улуғлаган давлатнинг, халқнинг келажаги улуғ бўлади. Бугун биз тарихий воқеанинг гувоҳи бўлаяпмиз. Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида ўз халқига ишонч билдирди. Ҳаётимиз учун энг муҳим омиллар ҳақида халқона, содда ва равон қилиб, мурожаат қилмоқда.

Президентимиз интеллектуал ва маданий салоҳиятнинг қандай ноёб бойлик экани, бу соҳаларда нодир талант эгаларини тарбиялаб камолга етказиш қандай ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканига алоҳида урғу берди. Айниқса, бунда адабиёт, санъат ва маданият соҳалари йўлидаги ислоҳотлари ижодкорларнинг иқтидорини намоён этишида муҳим омил бўлмоқда. Қисқа муддат ичида Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди, шунингдек, “Дўстлар клублари”нинг ташкил этилиши ва улар ўз атрофига кўплаб истеъдод эгаларини жамлай олганини бугун қувониб айтсак арзийди. Шу билан бирга, пойтахтимизда муҳташам Адиблар хиёбони, ¡зувчилар уюшмасининг янги биноси, Қорақалпоғистон Республикаси ва бир қатор вилоятлармизда улуғ адибларимиз номлари билан аталган ижод мактаб­ларининг барпо этилиши иқтидор эгаларини тарбиялаб, уларнинг юқори чўққиларни забт этишига пухта заминдир.

Буни узоққа бормасдан, ўзимнинг ҳаётим мисолида айтиб берай. Мен шундай жаннатмонанд юртнинг бахтли аёлиман. Негаки, ишлашга имкон яратилган мамлакатда ёниб яшаш, қалб қўрини бериб ишлаш бахти менга насиб этганидан қувончимни сўз билан ифода этолмайман.

Бугун Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган эзгу ишлар барчамизга куч бахш этмоқда. Ўзим ҳам ижодкор сифатида “¡ш мухбирлар”, “Истиқлол ғунчалари” тўгаракларини ташкил этиб, ёш ижодкорларни жамлаш ва йўл-йўриқлар кўрсатишим ҳам шундан. Тўгарак аъзолари мактабимиз фаолияти, ўқувчи-ёшларимиз эришган муваффақиятлари бўйича “Чиноз ҳаёти” газетасига мунтазам мақолалари билан қатнашмоқда.

Раъно ФОЗИЛОВА,
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги
40-умумтаълим мактаби она тили
ва адабиёти фани ўқитувчиси,
Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси

ЎзА

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг