Ҳавони тозаловчи қурилма

0
12

“LG Electronics” компанияси уй шароитида фойдаланишга   мўлжалланган “LGPuriCare” деб номланган цилиндр шаклидаги ҳаво тозаловчи қурилмани ихтиро қилди. 

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, хонадаги чанг одам саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ҳавони назорат қилиш бўйича юқори таъсирчан ҳисоблагичга эга “LG PuriCare” қурилмаси уй ичида ҳаво сифати салбий кўриниш олганда чангнинг кичик зарраларини мустақил равишда йўқ қила бошлайди. Қурилма ҳатто ўчиқ ҳолатда ҳам ҳаво сифатини назорат қила олади. Бироқ у фақат ҳавони тозалашга эҳтиёж туғилгандагина ишга тушади. У тозаланган ҳавони 7,5 метр радиусгача бўлган масофага тарқатиш имкониятига ҳам эга. Бу хонада тоза ҳаво муҳитини сақлаш имконини беради.

Шаҳзод ҒАФФОРОВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг