Қурилма овқат таклиф қилади

0
17

АҚШнинг “CaliBurger” тез овқатланиш тармоғи ўз ресторанларидан бирида мижознинг юзини таниб қоладиган ва у тамаддихонага аввалги ташрифи чоғида буюртма қилган таомномани таклиф қиладиган қурилма  ўрнатди, деб ёзади “techvesti.ru”.

Агар тизим муваффақиятли иш кўрсатса, бундай қурилмалар бутун тармоқ бўйлаб татбиқ этилиши, ҳатто сотувчи-кассирлар ўрнини эгаллаши ҳам мумкин. Юзни таниб олиш технологияси “NeoFace” деб аталади, у вақтни анча тежайди ва навбатни камайтиради. Бундан ташқари, қурилма нафақат мижозни ва у маъқул кўрадиган таомларни, балки унинг банк картаси маълумотларини ҳам эслаб қолади. Шундай экан, иккинчи бор келганда тўлаш учун пин-кодни киритиш ва картани терминалга жойлаштиришга ҳожат қолмайди.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг