Мустақил давлат асосчиси ва бош меъмори

0
47

Бир сўз билан айтганда, бу улуғ инсоннинг халқимиз олдидаги бебаҳо хизматлари, юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширган буюк ишлари ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Энг муҳими, у киши бошлаган эзгу ишларни изчил давом эттириш, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда кўмакдош бўлишимиз лозим.

Маънавий-маърифий тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси
аъзоси Акмал Саидов, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори Абдулҳай Собиров фидойи раҳбарнинг босиб ўтган йўли, оғир ва машаққатли йилларда амалга оширган улкан ишлари ҳақида тўхталди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида миллий қадриятларимизни тиклаш, аждодларимиздан мерос қадимий обидаю зиёратгоҳларни ободонлаштириш, улар тарихини ўрганиш ва тадқиқ этиш, бир сўз билан айтганда, миллий ўзликни англаш борасидаги ишлар Биринчи Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан амалга оширилди. Ҳали истиқлолга эришмасданоқ, яъни 1989 йилда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани она тилимизнинг қадди ва қадри тикланганини ўзида ифодалади. Ислом Каримов раҳбарлигида она тилимизни асраб-авайлаш, ўрганиш, софлигини сақлаш борасида олиб борилган ишларни янада юқори поғонага кўтариш бугунги авлод олдидаги муҳим вазифа сифатида қайд этилди.

Таъкидланганидек, юртга фидойилик, ватанпарварлик, одамийлик, ҳар қандай вазиятда ҳам халқ ташвиши билан яшаш эзгу маслаги бўлган улуғ инсоннинг порлоқ хотираси халқимизнинг, ўғил-қизларимизнинг ёдида мангу сақланиб қолади. Биринчи Президентимиз тимсоли ҳар бир юртдошимизнинг Ватанимизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-
авайлаши, тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиши, юртимиздаги ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бундай инсоннинг хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳам шараф, ҳам фарздир. Биринчи Президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Тошкент халқаро аэропорти, Асака автомобиль заводи, Тошкент давлат техника университети, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳрида у кишининг маҳобатли ҳайкаллари қад ростлади. Пойтахтимиздаги Оқсарой қароргоҳида, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий меъмориал мажмуа, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейи ташкил этилди.

Сўзга чиққан партия фаоллари Ўзбекис­тон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий дастурий мақсад-вазифалари бўлган миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, барқарор миллий ривожланишни таъминлаш, миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш масаласи, “Юксак маънавият — енгилмас куч” ғоясини амалга ошириш вазифаси бевосита мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Мустақиллик — маънавий тикланиш ва юксалишдир” тамойили асосида яратилганини алоҳида эътироф этдилар. Биринчи Президентимиз билан бевосита мулоқотда бўлган партия фаоллари Ислом Каримовнинг мамлакатимиз тарихига дахлдор буюк ишлари парламент ва сиёсий партиялар ролини оширишдаги ташаббуслари ҳақида атрофлича тўхталдилар. У кишининг Ватан ва халқ манфаатини кўзлаб амалга оширган саъй-ҳаракатларини изчил давом эттиришда партия ташкилотлари ва депутатлари фаол, ташаббускор бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Партия фаоллари, депутатлар, “¨шлар қаноти” етакчилари пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Феруза МУҲАММАДЖОНОВА,
ЎзМТДП Марказий кенгаши
раиси ўринбосари:

 

—Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қарори билан ҳар йили Биринчи Президент таваллуд топган сана — 30 январь куни мамлакатимизда кенг нишонланиб, 2 сентябрь куни Хотира куни сифатида ёд этиш белгиланди. Шу муносабат билан ЎзМТДПнинг барча даражадаги ташкилотлари, “Ёшлар қанот”лари жойларда буюк Йўлбошчи хотирасига, 80 йиллик юбилейига бағишлаб турли тадбир ва учрашувлар ташкил этмоқда. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатларида Биринчи Президентимизни яқиндан билган, бевосита ҳамсуҳбат бўлган инсонларнинг илиқ хотиралари асосидаги маърузаларида Ислом Каримовнинг миллий мустақиллигимиз, маънавиятимиз, мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги фидойилигининг кўпчиликка номаълум қирралари ёрқин очиб бериляпти. Бугунги тадбирда ҳам Биринчи Президентимизнинг ўзбек тили ва миллий адабиётимиз ривожи йўлида амалга оширган ишлари хусусида маълумотлар берилди. Бу эса   бўлажак тилшунос, адабиётшунос ёшларни эзгу саъй-ҳаракатлар сари руҳлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Муҳтарама КОМИЛОВА,
“Milliy tiklanish” мухбири

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг