Шавкат Мирзиёев: Армия – халқимизнинг мустаҳкам қалқони

0
39

Шавкат Мирзиёев: Армия - халқимизнинг мустаҳкам қалқониЎзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бирида бўлди.

Мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қўшинларнинг жанговар салоҳияти ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур қисмда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун барча шарт-шароит яратилган. Ўқув бинолари, аудиториялар, компьютер синфлари, электрон кутубхона, маънавият ва маърифат хоналари, спорт зали энг замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

db149630-c067-5566-99b0-27a35b805964.jpg Президентимиз дастлаб Мудофаа вазирлиги қўшинларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий разведка тизимини такомиллаштириш, Бухоро вилояти ҳарбий-маъмурий сектори фаолияти, вилоятда ҳарбий шаҳарча барпо этиш борасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ҳарбий соҳанинг жамиятимиздаги нуфузини ошириш, қисм ва муассасалар ошхоналарини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича жорий этилган outsource тизимини янада кенгайтириш, захирадаги офицер кадрлар билан ишлашни йўлга қўйиш, таълим муассасаларида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида, фаол ҳаётий позицияга эга инсонлар этиб тарбиялаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари қисмда ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, билим олиши, жисмонан чиниқиши учун яратилган шароитларни кўздан кечирар экан, уларнинг назарий билим ва кўникмаси ҳамда жанговар тайёргарлигини муттасил ошириб бориш асосий эътиборда бўлиши зарурлигини таъкидлади.

02328934-f643-e272-c24f-d2b850732a5c.jpg Президентимиз ташрифи муносабати билан ҳарбий қисм шахсий таркиби саф тортди. Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони улар билан суҳбатда бугунги таҳликали мураккаб даврда Ватан ҳимоячилари зиммасида осмонимиз мусаффолиги ва халқимиз тинчлигини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифа турганини, ҳарбий хизматчилар ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарларга қарши ҳар лаҳзада тайёр туриши лозимлигини қайд этди.

Армия – халқимизнинг мустаҳкам қалқони, деди Шавкат Мирзиёев. Мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад армияни халқимизга яқинлаштиришдан иборат. Ватан ҳимоячиларининг хизмат шароитини яхшилаш, оиласи, фарзандларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш бўйича кўп ишлар қилаяпмиз. Бунга жавобан ҳарбийлар ота-боболаримизга муносиб бўлиши, замонавий билимларни пухта эгаллаб, ҳар куни ўз устида ишлаши, тажрибасини ошириши зарур.

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини ошириб бориш, уларни хорижда ўқитишни ташкил этиш, ҳарбий соҳага қандай дастурлар олиб келиш бўйича таклифларни тайёрлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Матназар Элмуродов, ЎзА

 

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг