Автомобилни икки томондан бошқариш мумкин

0
14

Индонезиялик 46 ёшли Рони Гунаван қарама-қарши томонда жойлашган иккита двигатель, иккита рулга эга машина яратди, дейилади “auto.newsru.com” сайтида.

Гунаван “Double-Faces Car” деб номланган бу машинани  у  аввал такси сифатида фойдаланилган иккита енгил автомобилнинг олд қисмидан ясашга муваффақ бўлди. Машинани иккита ҳайдовчи бошқариши мумкин. Уни ясаш учун 4,8 минг доллар сарфланди.

Ихтиро муаллифининг айтишича, бу машина ўзига хос қулайликларга эга. Мисол учун, уни керакли томонидан бошқариб, тирбанд автотураргоҳлардан осон чиқиб кетиш мумкин.

Шаҳзод ҒАФФОРОВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг