Инсоният қачон марсга қадам қўяди?

0
16

Буюк британиялик фазогир Тип Пикнинг фик­рича, инсонлар Марс сайёрасига 20 йилдан кейин қўна оладилар, деб ёзади “ria.ru”.

Унинг айтишича, бунда коинот соҳасида фаолият юритувчи хусусий компаниялар муҳим роль ўйнайди. Фазогирнинг таъкидлашича, яқинда АҚШнинг “SpaceX” компанияси амалга оширган “Falcon Heavy” ракетаси парвози коинотни забт этишдаги янги даврни бошлаб берди.

Пик Ой яқинида станция (Deep Space Gateway) яратиш лойиҳаси коинотни тадқиқ этишда ҳал қилувчи аҳамият касб этишига ишонч билдирди.

“Биз коинотни забт этишнинг янги даврига кирмоқдамиз. Фикримча, одамларнинг Марсга қўниши 2030-йиллар охирида юз беради”, деб айтган фазогир.

Пик МКС-46/47 коинот экспедицияларида иштирок этган. У Халқаро коинот станциясида 186 кун фаолият юритган.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг