Замонавий электр скутер

0
11

Франциянинг “Archos” компанияси мобиль операцион тизим — “Android”да ишлайдиган дунёдаги илк электр скутерни тақдим этди. Бу ҳақда “Nation News” агентлиги хабар тарқатган.

Алюминийдан тайёрланган скутер “Citee Connect” деб номланди. У бир марта тўлиқ қувватланганидан сўнг шаҳар кўчалари бўйлаб соатига 22-25 километр тезликда 22 километргача бўлган масофани босиб ўтиши мумкин. Скутернинг оғирлиги — 13 килограмм. У 100 килограммгача бўлган оғирликни кўтара олади. Қурилма 8,5 дюймлик ҳимояланган ғилдираклар билан жиҳозланган, қуввати 250 ватт бўлган двигателга эга.

Бундан ташқари, скутер зарбалар ва ёмон об-ҳаводан ҳимояланган мультимедия панели билан жиҳозланган бўлиб, унга смартфоннинг барча функцияси киритилган. Дисплей руль ўртасида жойлашган бўлиб, тўрт ядроли процессор, 1 гигабайтли тезкор хотира, 8 гигабайтли флеш-хотирага эга. У мобиль операцион тизим — “Android Oreo” асосида ишлайди. Таъкидланишича, “Archos” скутери “Google Maps” (Google харита) билан ҳамоҳанг тарзда ишлайди.

Скутер тақдимоти MWC — 2018 кўргазмасида бўлиб ўтади. Унда яна иккита “Archos Citee Power” ҳамда “Archos Citee” номли скутерлар намойиш этилади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг