Чойнак 800 минг долларга сотилди

0
19

Буюк британиялик хусусий коллекционер аукционда чинни чойнакни 800 минг долларга сотди. У идишни бир неча йил муқаддам атиги 20 долларга сотиб олган эди, дейилади “korrespondent.net” сайтида.

Хабар берилишича, коллекционер чойнакни синган дастак ва қопқоқсиз ҳолда 2016 йилда аукционда сотиб олган. Унинг тахминан 1766-1800 йилларда ясалгани айтилган. Бироқ харидорда маҳсулотнинг келиб чиқиши бўйича шубҳа уйғонган ва уни экспертларга кўрсатган. Экспертиза чойнакнинг 1763 йилда Англиядан Калифорнияга кўчиб ўтган Жон Бартлем исмли кулол ясаганини аниқлаган. Бартлем ясаган буюмлар бозорда камёб саналади. Унинг аввалроқ атиги олти буюми маълум эди.

Чойнак аукционга қўйилганда, унинг нархи 70 минг долларгача чиқиши тахмин қилинган эди. Бироқ якунда 800 минг долларга сотилди. Чойнак Нью-Йоркдаги Мет­рополитен музейига омма учун намойишга қўйилади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг