Учар-такси

0
22

“Airbus” компанияси илк учар такси — “Alpha One”ни ишлаб чиқарди. Унинг парвози акс этган видеолавҳа YouTubeда жойлаштирилди, деб ёзади “DailyMail”.

Синовлар АҚШнинг Орегон штатида ўтказилди ва у 53 сония давом этди. Таксини лойиҳалаштирган муҳандисларнинг айтишича, парвоз қурилмаси 745 килограммгача оғирликни кўтара олади, бироқ унинг кабинасида фақат бир киши учун ўриндиқ бор. Аэротакси тўлиқ электр энергияси билан ишлайди, бир нечта моторга эга. “Alpha One”нинг узунлиги 5,7, эни 6,2, баландлиги 2,8 метрни ташкил этади.

“Alpha One”ни яратиш устида ишлар 2016 йилда бошланган. Компания бу транспорт воситасини 2020 йилда савдога чиқаришни режалаштирмоқда.

Ш. ВОҲИДОВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг