Ўт ўчирувчи робот

0
19

Италия технология инс­титути муҳандислари “Walk-man”  номли ўт ўчирувчи  роботни ихтиро қилди. Робот синовлардан муваффақиятли ўтди, дейилади “hi-news.ru” сайтида.

Робот мустақил ҳаракатлана олмайди: уни оператор хавфсиз масофадан туриб бошқаради. “Walk-man” шундай ясалганки, бу унга ўт ўчиришнинг деярли барча воситасидан фойдаланиш имконини беради. Роботнинг бошида лазер сканери, бир неча видеокамера ва микрофон жойланган. Улар операторга маълумотларни узатиб туради. Ҳаракатланиш учун танасининг турли қисмида 32 двигатель, қўл-оёқларига тушадиган механик юкни ўлчаш учун ҳисоблагичлар ўрнатилган. Бундан ташқари, машина мувозанатни сақлашга ёрдам берувчи акселерометрлар билан ҳам жиҳозланган.

“Walk-man”нинг бўйи — 185 сантиметр, оғирлиги — 102 килограмм. Бир қўлида 10 килограммгача юк кўтара олади. Аккумуля­тори бир марта тўлиқ қувватлантирилса, икки соат тўхтовсиз ишлайди.

Ш. ВОҲИДОВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг