Сув — нон каби азиз, лекин…

0
18

Бир пайтлар ота-боболаримиз оқаётган ариқ ёки сой сувига нон ботириб ейишган. Оқар сувга туфлаш, чиқинди ташлаш, ҳатто қўл ювишни гуноҳ деб билган… Бугун-чи? Бугун ушбу суратларни кўриб нима дейишга тил ожиз. Бу суратлар қаердан олинган деяпсизми? Кўп узоқда эмас: пойтахтимизнинг шундоқ биқинида. Аниқроғи бу Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ҳудуддан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналининг айни кўриниши. Юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланган шу кунларда маҳалла аҳли, мутасадди ташкилотлар мазкур ҳолат — “Бўзсув”нинг айнан ушбу ҳудуддан ўтувчи қисми бундай ночор ва ташландиқ аҳволга келиб қолганига бефарқ қарамас…

“Milliy tiklanish” фотомухбири
Сардор Муллажонов олган суратлар

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг