Океан тубидаги чиқинди уюми

0
36

Буюк британиялик сув ости тадқиқотчиси Рич Хорнер Ҳинд океанининг сувлари одамлар айби билан қандай аҳволга келиб қолганини видеотасмага муҳрлади. Бали ороли атрофидаги сув ҳавзаларида елим идишлари ва бошқа турдаги чиқиндилар денгиз жонзотларидан ҳам кўпроқни ташкил этмоқда, деб хабар берди “National Geographic”.

Тадқиқотчи томонидан Нуса Панида ороли яқинидаги сув ҳавзаси тубида тасвирга олинган видео экологик фалокатдан дарак беради. Сув ости балиқлар, медуза ва бошқа денгиз жонзотлари ўрнига чиқиндиларга тўлиб тошган.

Балида пластик чиқиндилар муаммоаси анча йиллардан буён мавжуд. Ўтган йилнинг декабрь ойида Кута дам олиш зонаси соҳили атрофида чиқиндилар уюми ҳосил бўлгани учун маҳаллий ҳукумат сайёҳлардан узр сўраган ҳолда пешлавҳа ўрнатиб қўйганди. Ўша вақтда Кута ҳамда унинг яқинидаги ҳавзаларда кунига 50 тоннагача ноорганик чиқиндилар пайдо бўлган. Уларни Ява оролидан мавсумий шамоллар олиб келган. Балидаги экологик ташкилотлар эса кунига 5 тоннадан ортиқ чиқиндини йиғиштириб олишгагина қодир.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг