Қўзиқорин иммунитетни кучайтиради

0
18

Баҳор келиши билан инсонда ҳолсизлик, чарчоқ аломатлари пайдо бўлади. Буни бартараф этишда қўзиқорин беминнат ёрдам бериши мумкин.

Маълумотларга кўра, фиръавнлар даврида қўзиқорин “илоҳлар таоми” саналган. Мисрликлар унга ҳаёт абадийлиги рамзи сифатида қараган. Шу боис қўзиқоринни ейиш ҳуқуқи фақат фиръавнларга берилган, оддий халқнинг унга тегиши қатъиян тақиқланган. Масалан, Жорж IVнинг Лондондаги саройида қўзиқорин ўстириш учун алоҳида жойи бўлган.

Қўзиқорин таркиби турли витамин, темир, калий, фосфор ва цинк моддаларига бой. Шу боис у кўпроқ парҳез тутадиганлар учун тавсия этилади. Шакар ва ёғ моддаси умуман мавжуд эмас. Қандли диабетга чалинган беморлар уни бемалол истеъмол қилиши мумкин. Таркибидаги цинк моддаси иммунитетни кучайтиради. Қўзиқориннинг бошқа озуқалардан ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти шундаки, уни турли сабзавотлар билан бирга қовуриб, димлаб, ё бўлмаса, консерваланган ҳолда истеъмол қилганингизда ҳам ўзидаги барча фойдали хусусиятларни сақлаб қолади.

Диетологларнинг айтишича, қўзиқоринда Б гуруҳ витаминлар янги сабзавотникидан анча кўп. Рибофлавин ва витамин Б2 эса бош оғриғини камайтиради, пантотен кислотаси танадаги чарчоқдан фориғ этишда асқотади.

Албатта, ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилганда меъёрга амал қилган маъқул. Қўзиқориннинг ортиқча ёки ноўрин истеъмоли ҳам баъзи кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. У, энг аввало, инсон терисининг ташқи кўриниши ва организмнинг моддалар мутаносиблигига таъсир кўрсатади.

Юртимизда қўзиқориннинг 200 дан ортиқ тури мавжуд. Бироқ шундан атиги 25 тури истеъмолга яроқли. Айрим қўзиқоринлар таркибида гелвелат кислотаси, фаллотоксин, амминотоксин каби бир қанча заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, улар ювилганда ҳам, ишлов берилиб, қовурилганда ҳам йўқолиб кетмайди. Шу сабаб уни фақат савдо дўконларидан харид қилган маъқул.

Маҳлиё УМРЗОҚОВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика
факультети талабаси

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг