Икки қардош мамлакатлар ҳамкорлигини янги босқича олиб чиқадиган муҳим ҳужжатлар имзоланди

0
13

Икки қардош мамлакатлар ҳамкорлигини янги босқича олиб чиқадиган муҳим ҳужжатлар имзоландиКўксаройдаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон кенг кўламли стратегик ҳамкорлигимизни янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилган, ўз мазмун-моҳияти билан катта аҳамиятга эга бўлган Қўшма баёнотни имзоладилар.

Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатларимиз ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжатга имзо чекилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдўғон музокаралар ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтганини, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги узоқ истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

 Зиёдулла Жонибеков, ЎзА

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг