Энг тезкор транспорт

0
12

АҚШнинг “SpaceX” компанияси директори Илон Маск тезкор транспорт — “Hyperloop” учун синов туннели қуриш ҳақида эълон қилди, деб хабар тарқатган “texnomaniya.ru” сайти.

Маскнинг сўзларига кўра, вакуумли туннел ичидаги капсула тезлиги соатига 500 километр ёки овоз тезлигининг ярмига етиши мумкин. Бунда тўхташ йўли 1,2 километрга тенг бўлади, холос. Маск бу ғоя фантастика каби кўринса-да, ҳар қандай тажрибани амалда қўллаб кўриш бағоят қизиқарли эканини таъкидлаган.

“Hyperloop” — бу “SpaceX” компанияси 2012 йилда таклиф қилган юқори тезликдаги транспорт лойиҳаси. Унга асосан йўловчилари бўлган капсула махсус вакуумли туннелларда ҳаркатланади. Бу эса ҳаракатнинг тезлиги сезиларли даражада ортишига имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда тезлик рекорди “Virgin Hyperloop One” компаниясига тегишли бўлиб, яратган транспорт воситаси соатига 387 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Интернет материаллари асосида
М.АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг