“Youtube”да ҳам муаммолар туғилмоқда

0
9

Интернет сайтларида “YouTube” видеоҳостинги фаолиятида узилишлар бўлаётганидан шикоятлар тушмоқда, деб хабар берди “hitech.vesti.ru” сайти. Кўпчилик фойдаланувчиларда YouTube билан муаммолар 22 апрелдан бошланган. Унинг эртасигаёқ тармоқ фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган фойдаланувчилар сони икки баробарга ошган.

Видеоҳостинг билан пайдо бўлган муаммолар кўпроқ Россия ҳудудига тўғри келган. Айримларда сайт умуман ишламаган бўлса, бошқаларда видеоларни кўришда узилишлар рўй берган.

Аввалроқ “Google” (“YouTube”нинг эгаси) компанияси Россиядаги серверлари фаолиятида муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабар берган эди. Мазкур онлайн қидирув тизими компаниясининг матбуот хизмати келаётган шикоят хатлари билан танишиб, муаммони бартараф этиш йўллари изланаётганини айтди.

20 апрелда Росссияда “Telegram” мессенжери фойдаланиши билан боғлиқ ҳолда аксарият “Google” IP-манзиллари блокланган маълумотлар реестрига киритилган. Айни пайтда уларнинг очилиш-очилмаслиги суд қарорига боғлиқ бўлиб турибди.

Интернет материаллари асосида
М.АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг