Янги космонавтлаp тайёрланади

0
11

Хитойда космонавтларнинг учинчи авлодини тўплаш ва тайёрлаш жараёни бошланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. Уларнинг айни пайтда Хитойда коинот станцияси қуришда иштирок этиши кўзда тутилган.

Учинчи авлод космонавтлари 17-18 кишидан иборат бўлади. Улар учувчилар, борт муҳандислари ҳамда босим бўйича мутахассислардан иборат таркибда тузилади. Танловда фақат ҳарбий учувчилар эмас, балки авиация ва коинот технологияларига алоқадор илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин. Тайёргарлик жараёни ниҳоясига етгач, коинот станцияси билан боғлиқ режалар устида иш олиб борилади.

Интернет материаллари асосида
М.АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг