Дунёдаги энг катта аэропорт қурилмоқда

0
25

Яқинда очилиши кутилаётган Истанбулнинг учинчи аэропорти дунёдаги энг йирик ҳаво қўналғасига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “ummet.kz” хабар тарқатган.

Туркия транспорт вазири Аҳмад Арслоннинг айтишича, янги аэропорт айни пайтда 80 фоизга тайёр, у шу йилнинг 29 октябрь куни кўплаб нуфузли меҳмонлар иштирокида очилиши кутилмоқда. Отатурк номли халқаро аэропортдан учадиган барча рейслар унга 48 соат ичида кўчирилади.

Хизмат хоналари ва кутиш залларининг умумий майдони 80 миллион метр квадратни ташкил этади. Аэропорт хавфсизлиги учун унда 6 мингта кузатув камераси ўрнатилади, тартиб-интизомни эса 3 минг 500 нафар қўриқчи кузатиб туради. Жами 225 минг иш ўрни яратилади. Қўналға бир пайтнинг ўзида 114 самолётни қабул қила олади. Янги аэропортдан жаҳоннинг 350 шаҳрига учиш мумкин бўлади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг