Ферма ҳудудида улкан ёриқ ҳосил бўлди

0
11

Янги Зеландиядаги Роторуа шаҳри яқинидаги ферма ҳудудида бир неча кун ёққан ёмғирдан кейин чуқурлиги 6 қаватли уй баландлигидек, узунлиги иккита футбол майдонига тенг улкан ёриқ пайдо бўлди, деб ёзади “hronika.info”.

Ферма бошқарувчиси Колин Тремейннинг айтишича, “Томо” деб аталган ёриқ шу йилнинг 30 апрелида ҳосил бўлган. Унинг узунлиги 180 метрга, эни ва чуқурлиги 20 метрга етади. Бу сўнгги йилларда ферма ҳудудида пайдо бўлган тўққизинчи ёриқдир.

Янги зеландиялик вулқоншунос Брэд Скоттнинг таъкидлашича, бу ёриқ у аввал кўрган бошқа ёриқдан уч марта катта.

Ёриқ олимларда катта қизиқиш уйғотди, чунки у охирги марта 60 минг йил аввал отилган қадимий вулқон кратери устида ҳосил бўлган.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг