Янги галактика аниқланди

0
8

Астрономлар коинотда Катта портлашдан 250 миллион йил ўтиб вужудга келган галактикани аниқлашди. Бу ҳақда РАТА-ТАСС хабар тарқатган.

“MACS1149-JD1” деб номланган галактика Қуёш тизимидан 13,28 миллиард ёруғлик йили масофасида жойлашган. У ҳозиргача ўрганилган коинот жисмлари ичида Қуёш тизимидан энг узоқда жойлашган. Астрономик кузатишлар иштирокчиларидан бири Николас Лапортнинг айтишича, галактика кислород топилган энг олисдаги космик объектдир.

Галактикани кузатиш ишлари 2012 йили бош­ланган. Ҳозирда олимлар “Хаббл” ва “Спитцер” орбитал телескоплари орқали галактикагача бўлган масофани янада аниқроқ ўлчашга муваффақ бўлди.

Астроном Ричард Боуэнснинг фикрича, олисдаги галактикаларни 2019 йилнинг март-
июнь ойларида орбитага учириладиган, кўзгусининг диаметри 6,5 метрни ташкил қиладиган янги “Жеймс Уэбб” орбитал телескопи орқали кузатишни давом эттириш  керак. Чунки бу янада аниқроқ маълумотларни тақдим этиши мумкин.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг