“Қуёшли том”

0
7

“Nissan” компанияси ўзининг “Nissan Energy Solar” қуёшли том лойиҳасини тақдим этди, деб ёзади “engadget.com”.

“Nissan Energy Solar” “Tesla” компаниясининг шунга ўхшаш лойиҳасидан фарқли ўлароқ, фақат Буюк Британияда сотилмоқда. Боиси бу ерда анъанавий равишда доимий намгарчилик, туман ва ёмғир кузатилади. Гап шундаки, “Nissan Energy Solar” қуёш панелли томлари ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ишлайди. Об-ҳаво яхши пайтида эса йиғилган энергияни ўзининг “Leaf” аккумуляторида сақлайди. Батареяда сақланадиган энергиядан нафақат уйни, балки “NV200” ва “Nissan Leaf” электрокарларини қувватлантириш  учун ҳам фойдаланиш мумкин.

“Nissan” компаниясининг қуёш батареяси тахминан 5,2 минг долларга баҳоланмоқда. Харидор бундай томларни ўрнатиш орқали ҳар йили электр энергияси учун харажатларнинг 70 фоизини тежаш имкониятига эга бўлади.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг