Ўқувчи дарсдан чалғиёлмайди

0
9

Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги ўрта мактабда ўқитувчилар болалар дарсларда диққатни қанчалик даражада бир жойга жамлаб ўтиришини кузатиш имконини берувчи тажриба тизимини ўрнатди, дейилади “hightech.fm” сайтида.

Тизим ҳозирча фақат битта синфга ўрнатилган, бироқ 2018 йилнинг ёзида раҳбарият уни барча хонада ўрнатишни режалаштирмоқда. Учта камера ва доскадан ташкил топган тизим кишининг кайфиятини, унинг юз ифодасидан аниқлаши мумкин. Агар ўқувчи дарс вақтида чалғийдиган бўлса, ўқитувчига синфдаги кимдир уни эшитмаётгани ҳақида хабар келади.

Мактаб раҳбариятининг фикрича, бундай тизим ўқувчиларнинг шахсий ҳаёти ва ҳуқуқини ҳеч қандай тарзда бузмайди. “Мен аввал ўзимга ёқмаган дарсларда ухлаб олардим. Энди бундай қилолмайман,  улар мени доимий равишда кузатаётганини биламан”, дейди мактаб ўқувчиларидан бири.

Тизим ўқувчиларни бир нечта гуруҳга ажратади — камдан-кам чалғийдиган истиқболлилар ҳамда иштиёқи кам бўлганлар. Ушбу тизим қандай самара бериши ҳозирча номаълум.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг