Кабутар-дрон парвозда

0
4

Хитойнинг Сиан шаҳридаги муҳандислик университети мутахассислари кабутарга ўхшаган дронни намойиш қилди. Гувоҳларнинг айтишича, уларни айниқса, парвоз вақтида ҳақиқий кабутардан ажратиш мушкул, деб хабар беради “mirtesen.ru” сайти.

Лойиҳа муаллифлари бу қурилма фақат фуқаро авиациясида қўллашга мўлжалланганини айтишмоқда. Бироқ робот-қушдан кузатув жараёнида фойдаланса ҳам бўлади.

Кабутар-дронларнинг техник хусусиятлари кишини ҳайратга солади. Улар қудратли камера, GPS ва сунъий йўлдош алоқаси билан таъминланган. Шундай бўлса-да, “қуш” ҳарбий радарлардан яшириниш имконига эга. Муҳандислик университети мутахассислари ушбу қурилмани оммавий тарзда эмас, балки кичик партияда ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Мухторбек АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг