Ҳайдовчисиз автомобиль юк элтади

0
5

Яқинда Америкадаги супермаркетларнинг йирик тармоғи “Kroger” ҳамда кичик ҳажмли юк автомобилида маҳсулот ташишни ўз ичига олган стартап — “Nuro” компанияси ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш тизимини буткул ўзгартиришга қарор қилди. Улар етказиб берувчи курьер ўрнига ҳайдовчисиз автомобилдан фойдаланишни йўлга қўйишди. Айни пайтда ушбу хизмат тури ўз ишини бошлади. Бу ҳақда “hi-news.ru” сайти хабар берди.

“Nuro” машиналари олд ойна ва маҳсулот жойланадиган бир нечта бўлинмалардан иборат. Унинг томида сенсорлар ва масофани аниқлаш учун камералар жойлаштирилган.

Маҳсулотларга буюртма бериш махсус дастур орқали амалга оширилганидан кейин харидор манзилига маҳсулотлар тўлдирилган машина келади. Шунда буюртмачи маҳсулотларни олиши учун автоуловдаги панелга махсус кодни критиши керак бўлади.

Айни пайтда ушбу лойиҳа синовдан ўтказилмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирча автомобиль ичида оператор бор. У фавқулодда вазият туғилса бошқарувни ўз қўлига олади. Синов муддати муваффақиятли якунлангандан сўнг ҳайдовчи-операторларга ҳожат қолмайди.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг