Ҳаводан ёқилғи олиш мумкин

0
3

Канадалик бир гуруҳ олимлар кимёвий реакциялар орқали бевосита атмосферадан карбонат ангидрид олиш усулини ўйлаб топишди. Бу ҳақда “Joule” журналида хабар берилган.

Айтилишича, “Carbon Engineering” махсус компанияси газ йиғиш жараёнини тушунтириб берган. Уларнинг технологияси бўйича ишланганда йилига бир миллион тонна карбонат ангидрид қайта ишлаш мумкин. Бу технологиянинг афзаллиги — унинг ишлаши учун кам харажат талаб қилишида. Масалан, ҳаводан бир тонна газ олиш учун 100-250 АҚШ доллари сарфланади, холос.

Аввалроқ россиялик олимлар ҳам ҳаво ва сувни ёқилғига айлантириш усулини ўйлаб топган эди. Бунда мутахассислар электролизлардан фойдаланиб водород ва кислород олишга муваффақ бўлди. Кислород ҳавога тарқаб кетса, юқори ҳароратда катализатор қўлланилиб, водород карбонат ангидрид билан реакцияга киришади. Бу жараён натижасида метан олинади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг