Бунча ҳам “гўзалсиз”, қайдин кўчалар…

0
8

Пойтахтимиз маҳаллалари ҳудудида тозаликни таъминлаш, санитария ҳолатини яхшилаш, дам олиш майдончаларини ташкил этиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудларни тоза-озода қилиш, маҳаллалар ободлигини сақлашда фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилаётир. Бироқ…

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Чўпонота кўчасидаги айни ҳолат, яъни автомобиль серқатнов бўлган кўча юзида дарахт шох-шаббалари синиб, ёнидаги чиқинди қутиларининг ҳам тўлиб-тошиб, атрофни “безаб туриши” дилингизни хира қилиши табиий. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: дарахт шох-шаббалари мутасаддилар кўрсатмаси билан кесилиб, сўнг йиғиштирилмаганми ёки бу кучли шамол оқибатими? Яна бир оғриқли томони, унинг ёнида бекат жойлашган. Аёнки, у ерда йўловчилар ўз манзилига элтадиган транспортни кутиб туриши табиий ва бекатга  шаҳарнинг турли томонларига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти шу жойда тўхтайди. Энг ажабланарли ҳолат, пойтахтнинг умумий манзарасига ярашмайдиган — атрофга сочилиб, ер бағирлаб ётган шох-шабба автобус, маршрут ва енгил автомобиллар қатновига ҳалақит бераётгани, атрофда ёйилиб ётган чиқиндилар тегишли мутасаддилар эътиборини жалб этмаётган экан, ушбу ҳудуд маҳалла вакиллари, фаоллар, фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган гўша ободлигига, саришталигига бефарқлигининг боиси не?! Бу саволга жавоб тез кунларда топилади, деб умид қиламиз…

Сардор МУЛЛАЖОНОВ (фото),
Дилфуза МАҲКАМОВА,
 “Milliy tiklanish” мухбирлари

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг