Динозаврлар ҳалокати — қурбақаларнинг ривожланиши

0
4

Қурбақаларнинг 88 фоиз тури Ерга сайёрадаги ҳаётнинг тугашига олиб келган астероидлар қулашидан сўнг пайдо бўлган. Буни ўрганган олимлар натижаларни “Proceedings of the National Academy of Sciences” журналида чоп этишди.

Бугун 6 минг 700 га яқин турдаги қурбақалар аниқланган, лекин уларнинг генетикаси бўйича маълумотлар йўқлиги бу жониворларнинг ривожланиш тарихини ўрганишга тўсқинлик қилган. Қурбақаларнинг асосий 145 турининг 95 ген тўпламини ўрганган тадқиқотчилар уларнинг генетик турлари Ердаги ҳаётнинг тўртдан уч қисмини йўқ қилган астероид қулагандан сўнг — 66 миллион йил аввал тезкор суратда ошганини аниқлади. Уларнинг барчаси йирик ҳалокатдан омон қолган Hyloidea, Microhylidae ва Natatanura турларининг давомчиси экани маълум бўлди.

Янги турларнинг тез пайдо бўлишига қараганда улар ҳалокатдан сўнг Ер сайёрасида бўшаган майдонлар, масалан, ўрмонларни жадаллик билан эгаллаган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, астероид қулагунга қадар қурбақаларнинг дарахтда ўрмаловчи бирорта ҳам тури бўлмаган.

Дилдора САЛИМОВА тайёрлади

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг