Оғриқсиз укол қилиш мумкин

0
9

“Aedes vexans” чивинларининг “хартум”ини ўрганган Огайо  универститети мутахассислари оғритмай санчиладиган шприц игналарини яратиш усулини ўйлаб топишди. Бунда игнани инсон териси остига киритишда оғриқсизлантирувчи модда ишга тушади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ўзига хос “оғриқ қолдирувчи”дан кўпроқ урғочи чивинлар фойдаланишади. Ҳашаротниинг “хартум”ини инсон терисига киритаётганда алоҳида модда ишлаб чиқаради. Бу оғриқни ҳис қилишни таъминловчи брадикинин пептиди йўлини тўсиб қўяди ва ҳашарот чақиши деярли сезилмайди.

Мутахассислар фикрича, чивиннинг “хартум”и каби самара бериши учун шприц игналари икки қисмдан иборат бўлиши лозим: биринчисидан оғриқсизлантирувчи модда пуркалади, наригиси дорини юборади. Айтилишича, бугунги замонавий технологиялар ва хом­ашёлардан фойдаланиб, юқоридаги тамойил асосида ишлатиладиган шприцларни ишлаб чиқариш мумкин.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг