Юрак тўқималарини 3D принтерда босиб чиқариш мумкин

0
1

BIOLIFE4D стартапи жамоаси юрак мушакларини яратиш учун зарур бўладиган материални 3D принтерда чоп этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида “hi-news.ru” сайти хабар тарқатди.

Органик 3D принтер яшаши мумкин бўлган тирик органларни босмадан чиқарувчи технологияни яратиш имконини берди. BIOLIFE4D мутахассислари миокард ҳужайралардан ўзига хос пластирни босиб чиқарди. Албатта, бу юракни бутунлай алмаштириш имконини бермайди, бироқ унинг миокард инфаркти ёки бош­қа жиддий касалликдан сўнг зарар кўрган қисмини тиклашга кўмаклашади. Пластирлар биологик жиҳатдан юрак ҳужайралари билан мос келади.

BIOLIFE4D корпорацияси юрак учун пластирларни кенг миқёсда тиббий амалиётга киритишни режалаштирмоқда. Шунингдек, тадқиқотчилар тўлиқ ишловчи инсон юрагини 3D принтер ёрдамида босиб чиқаришни мақсад қилган. Айни вақтда органларнинг анатомик структурасини 3D принтерда яратиш асосий муаммо бўлиб турибди. Бироқ экспертлар ижобий натижага умид қилишган ва бу муаммони ҳал қилиш тиббиёт ва трансплантология соҳасида кашфиёт бўлишига ишонмоқда. Агар бу амалга ошса, назарий жиҳатдан қолган барча инсон органларини ҳам босмадан чиқариш имкони туғилади. Чунки кўчириб ўтказилган органлар ишламай қолиши, керакли вақтда донор органлар топилмаслиги каби муаммолар бугун мазкур соҳа ривожида жиддий тўсиқ бўлиб турибди.

Интернет материаллари
асосида тайёрланди.

Фикр қолдириш

Фикрингизни қолдиринг
Илтимос исмингизни киритинг